Главная » 2011 Март 6 » 8 МАРТ ЯҚИН! ФАҚАТ АЁЛЛАР ҲАҚИДА...
00:57 8 МАРТ ЯҚИН! ФАҚАТ АЁЛЛАР ҲАҚИДА... | |
![]() Байрам баҳонасида эркак санъаткорларимизни аёллар тўғрисидаги турли саволлар билан сўроққа тутиб, бошларини оғритишга журъат этдик. Уларнинг саволларимизга қанчалик тўғри жавоб берган ёки бермаганликларини қуйида билиб олишингиз мумкин? ![]() 1. Қанақа эркаклар ҳамма аёлларга бирдай ёқмайди? Мурод Ражабов: Менимча, мақтанчоқ, ваъдабоз, қурумсоқ эркаклар бирорта аёлга ёқмаслиги аниқ. Аксинча улар бир сўзли, эътиборли, қўли очиқ эркакларга жонини беришга тайёр бўладилар. ![]() 2.Қандай аёллар ҳар қандай эркакнинг эътиборини тортади деб ўйлайсиз? Улуғбек Раҳматуллаев: Ўзига қараган, дид билан кийинган ҳар қандай чиройли аёл эркаклар эътиборини тортади. Шунингдек, аксарият эркаклар характер жиҳатдан хушчақчақ, очиқ чеҳрали, аммо юзида ҳаёси билиниб турган аёлларга мафтун бўлишади. ![]() 3. Барча аёлларда бўлган учта хислатни санаб ўтинг. Тоҳир Содиқов: Чиройли кўринишга интилиш ва ўзига тегишли инсонни бошқа чиройли аёлллардан рашк қилиш ер юзидаги барча аёлларга тегишли хусусият бўлса керак. Дарвоқе, салга йиғлаб олиш ҳам аёлларнинг умумий одатларидан бири саналади. ![]() 4. Сизнингча, аёлларнинг аксарият кайфиятни кўтариш ва ўзини хурсанд қилиш қандай йўл танлайди? Валижон Шамсиев: Буни аниқ биламан, ё ўзларига янги кийим сотиб олиб ёки гўзаллик салонига бориб ўзларини ўзлари хурсанд қилишади! Хайрият, шу сабаблар бор экан-а! Б´лмаса, биз бечора эркаклар ҳоли нима кечарди? ![]() 5. 8 март байрамида аёлларга қандай совға берган маъқул деб ўйлайсиз? Озодбек Назарбеков: Нафақат, саккизинчи март байрамида, балки ҳар қандай байрамда аёл киши учун энг яхши совға - икки оғиз ширин сўз билан меҳр қўшиб берилган гул деб биламан. Ҳурматли эркаклар! Аёлларимиздан шу бахт – совғани қизғанмайлик! Улар бундан ҳам ортиғига муносиб, ахир! ![]() 6. Аёл кишига энг муносиб касб деб қайси соҳани биласиз? Равшан Комилов: Соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган, оғир, жисмоний, касблардан ташқари барча соҳаларни аёлларимизга муносиб кўраман. Айниқса, шифокорлик, ҳамширалик ва шунга ўхшаш тоза-озода жойларда ишлаш уларга жудаям ярашади. ![]() 7.Аёлларнинг энг кучли қуроли нима?
Адиз Ражабов: Аёлларнинг энг кўп фойдаланадиган, энг кучли ва ишончли қуроли, бу - уларнинг ширин сўзи ҳамда меҳр тўла нигоҳи бўлса керак. Чунки бу синалган "қуроллар” билан ғазабда турган энг баджаҳл эркакни ҳам юмшатиб олиш уларга чўт эмас. | |
|
Всего комментариев: 0 | |